«учтепа тумани» тегли мақолалар


Тошкентда тиланчилик қилиб юрган аёлларнинг ёш фарзандлари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди
27 март 2024, 11:52

Тошкентда тиланчилик қилиб юрган аёлларнинг ёш фарзандлари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди

ИИББ Учтепа туманида 26 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган аёлни аниқланди. Уларнинг 13 нафар ёш фарзанди ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди. Аёлларнинг айримлари пул топиш учун ўзгаларнинг ёш фарзандини ижарага олгани аниқланди. Фуқароларга профилактик тушунтириш берилди.

Тошкентда 15 ёшли йигит машина ўғирлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди
15 март 2024, 12:03

Тошкентда 15 ёшли йигит машина ўғирлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Пойтахтнинг Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси келишмовчилик сабаб уйдан чиқиб кетиб, бошқа бир фуқаронинг машинасини миниб қочиб кетди. Маълум бўлишича, ўсмир бундан аввал ҳам 2 марта машина олиб қочган. Суд унинг бу ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этди.

Тошкентда тупроқ босиб қолган 5 нафар қурувчидан 2 нафари ҳалок бўлди
11 октябр 2023, 17:59

Тошкентда тупроқ босиб қолган 5 нафар қурувчидан 2 нафари ҳалок бўлди

Учтепа туман ҳокимлиги коллектор қурилишида 5 нафар ходимни тупроқ босиб қолганини маълум қилди. Қайд этилишича, улардан 2 нафари вафот этди, 1 нафари касалхонада, қолганларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга
24 июл 2023, 08:58

«Олдин оқ билан қорани ажратиб олинглар». ИИБ ходими — боғчадаги болаларга

«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди
11 май 2023, 14:20

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди

Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасида 3 қават бўлиши кўрсатилгани, бироқ амалда 12+1 қават қилиб қурилаётгани аниқланди. Қурилиш вазирлиги бошқармаси ҳолатни ўрганиб, бинонинг қўшимча қисмини бузиш бўйича судга даъво аризаси киритди.

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди
27 март 2023, 18:38

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди

Тармоқларда Тошкентдаги маҳаллалардан бирида номаълум шахслар уч кун давомида яшириб кетилган наркотикларни излаётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳозирда 28 киши ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бергани ва терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди
17 феврал 2023, 16:42

Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди

Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди. Бунга Шавкатбек Иргашев, Фарход Абдуллаев ва Бохадир Абдувалиевларнинг қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмагани, аҳоли билан мулоқот қилмагани сабаб бўлган.

Шайхонтоҳур ва Учтепанинг баъзи ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди
24 декабр 2022, 11:58

Шайхонтоҳур ва Учтепанинг баъзи ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди

Токентнинг икки туманидаги баъзи ҳудудларда 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди. Бунга ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

Президент танқидидан сўнг Учтепадаги маҳаллада кўчаларни муздан тозалаш бошланди
14 декабр 2022, 16:41

Президент танқидидан сўнг Учтепадаги маҳаллада кўчаларни муздан тозалаш бошланди

Пойтахтнинг Учтепа туманидаги президент бориб кўрган «Ширин» маҳалласида кўчаларни муздан тозалаш ишлари бошланди. Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев «Сизлар ишламаганларинг учун давлат ёмонга чиқяпти», — дея туман ҳокими Фарҳод Абдуллаевни танқид қилган эди.

«Йиқилса, кимни айблайди? Президентни». Мирзиёев — музлаган йўлаклар ҳақида
13 декабр 2022, 20:39

«Йиқилса, кимни айблайди? Президентни». Мирзиёев — музлаган йўлаклар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташрифи давомида кутилмаганда маҳаллага ташриф буюриб, кириш эшиклари ҳолатига назар ташлади, аҳоли хонадонларида бўлди. У мутасаддиларнинг иссиқлик масаласини ҳал қилаётганига ишонтирди, совуқ тез орада ўтиб кетишини айтиб, йўлаклар музлаганини танқид қилди.

Журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига Учтепа ҳокимлигининг жавоби: «Сиз нима қилиб бердингиз?»
14 ноябр 2022, 21:53

Журналистнинг газ муаммоси ҳақидаги постига Учтепа ҳокимлигининг жавоби: «Сиз нима қилиб бердингиз?»

Журналист Азиза Қурбонова якшанба куни газ босими пастлиги, чой ҳам қайнатолмаётганини танқид қилганди. Унинг Facebook`даги постида Учтепа ҳокимлиги саҳифаси номидан шундай изоҳ қолдиришди: «Бас қилинг халқнинг ғазабини қўзғатишни. Сиз нима қилиб бердингиз Учтепага?».

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?
29 октябр 2022, 16:15 1

Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрди?

Президентнинг у ёки бу ҳудудга ташрифидан олдин, у ҳақиқий ҳолатни жуда яхши билишини таъкидлаб, буни қилмасликка чақирган бўлсада, кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилади. Ушбу амалиёт ҳануз давом этмоқда. «Газета.uz» Учтепа тумани президентнинг ташрифига қандай тайёргарлик кўрганини кузатди.

Тошкентда аҳоли эътирозидан сўнг маҳалла орасида 12 қаватли уй қурилиши вақтинча тўхтатилди
19 сентябрь 2022, 15:33

Тошкентда аҳоли эътирозидан сўнг маҳалла орасида 12 қаватли уй қурилиши вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг Кўкча-Оқтепа маҳалласида яшовчилар ҳудуддаги кўп қаватли уй қурилишидан норози эканликларини билдирди. Аввалига 2 қаватли бўлиши айтилган бино кейинчалик 12 қаватли уй экани маълум бўлган. Аҳоли бино маҳалла инфратузилмасига салбий таъсир қилишидан хавотирда. Ҳозирда қурилиш тўхтатилган.

Тошкентда яна бир қурувчи ташкилот 42 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди
8 сентябрь 2022, 20:16 1

Тошкентда яна бир қурувчи ташкилот 42 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида қурувчи ташкилот томонидан 42 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб юборилгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бош прокуратура ташкилот мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди
10 май 2022, 11:42

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди

Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради
28 феврал 2022, 12:21

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилган ҳолат «пионерликка қайтиш» деб тарифланаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги мактабнинг очилиш маросимида ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларига эркакларнинг қизил рангли бўйинбоғи тақилганини маълум қилиб, «бунга сиёсий тус бермасликни» сўради.

Учтепада бошқа шахсга тегишли арматурани $35,7 мингга сотиб юборган шахс қўлга олинди
22 июн 2021, 19:14

Учтепада бошқа шахсга тегишли арматурани $35,7 мингга сотиб юборган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида ўзнинг 50 тонна арматурасини бошқа бир фуқарога сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг